Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
13 Апрель
8096Тожикистон Республикасининг Тоғли Бадахшон вилоятида 7 баллик зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 13 апрель куни Тошкент вақти билан 09:24 да Тожикистонда ер қимирлаган. Зилзила координаталари: 39,16 градус шимолий кенглик; 70,71 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5.8. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 266 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км;
- Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км;
- Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км;
- Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км;
- Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км;
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км;
- Сурхондарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида зилзила содир бўлганди ва у Ўзбекистонга ҳам таъсир қилганди.
LiveБарчаси