Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

World

image

Қирғизистон Республикасининг Жалолобод шаҳрида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 28 март куни Тошкент вақти билан 06:17 да Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида ер қимирлаган. Зилзила координаталари: 41,67 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3.7. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 216 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 5 балл.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Янгиқўрғон туманида 2 балл, 45 км;
  • Косонсой туманида 2 балл, 53 км;
  • Чортоқ туманида 2 балл, 54 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 3.8 магнитудали зилзила содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends