Афғонистонда қаршилик ҳаракати кучлари учта туманни “Толибон”дан қайтариб олди

Олам

image

Афғонистоннинг собиқ ҳукумати таркибида Мудофаа вазири бўлган Бисмилла Хон Муҳаммадий қаршилик ҳаракати кучлари мамлакат шимоли-шарқидаги Боғлон вилоятининг учта тумани “Толибон”дан қайтариб олганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

“Толибон”га қаршилик кўрсатиш менинг бурчим. Боғловннинг Пули-Ҳисор, Деҳ-Салоҳ ва Бану туманлари қаршилик ҳаракатининг маҳаллий кучлари томонидан эгалланди”, деган генерал Twitter саҳифасида.

Таъкидланишича, Боғлондаги туманлар устидан назоратни қайтариш чоғида қаршилик ҳаракати кучлари ўнлаб толибларни йўқ қилган ва жароҳатлаган.

Аввалроқ, Маршал Абдул Рашид Дўстумнинг ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум отряди ва қуроллар билан “Толибон”га бўйсунмаётган Панжшер вилоятига боргани хабар қилинганди.

Бундан аввал Қаршилик ҳаракати “Толибон” позицияларига ҳужум қилиб, Қобул шимолидаги Чорикор туманини толиблардан қайтариб олгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Панжшер вилояти Афғонистоннинг “Толибон” назоратига ўтмаган ягона ҳудуд бўлиб турибди. Вилоятга шунингдек, Ашраф Ғанидан кейин ўзини Афғонистоннинг вақтинчалик Президенти, деб эълон қилган Амрулла Солиҳ ҳам етиб келган. Ҳудуд "Толибон" ҳаракатига қаршилик кўрсатиш маркази сифатида шаклланмоқда. Вилоятга афғон ҳарбийлари ва махсус топшириқлар бўлинмаси аскарлари етиб келган. Шунингдек, Маршал Дўстумнинг ўзи ҳам 10 минг кишилик қўшин билан Панжшерга йўл олгани айтилганди.

Панжшерда қаршилик ҳаракатига етакчилик қилаётган Аҳмад Масъуд (ўтган асрнинг 80-90-йилларида СССР қўшинларига ва кейинроқ “Толибон”га қарши курашган мужоҳидлар лидери Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли) Ғарб давлатларига ёрдам сўраб мурожаат қилди. У толибларга қарши кураш учун қурол зарурлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

857

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг