Афғонистонда давлат байроғи қайта кўтарилди. “Толибон” аҳолини ўққа тутди (видео)
Олам
−
18 Август 2021
37387“Толибон” жангарилари Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида аҳолига қарата ўқ узди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, Нангарҳорда аҳоли Афғонистон давлат байроғини қўллаб-қувватлаб намойишга чиққан. Толиблар эса намойиш иштирокчиларига қарата ўқ узган. Ҳодиса оқибатида бир неча киши яраланган. Маҳаллий ОАВга кўра, ҳалок бўлганлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикаси қулади. Президент Ашраф Ғани эса истеъфога чиққанини эълон қилди. Шу билан мамлакатда ҳокимият “Толибон” қўлига ўтди.
2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди.
Ҳокимиятга толиблар келганидан кейинги дастлабки кунларда Қобул аэропортида тартибсизлик ҳукм сурди: одамлар дипломатик ходимларни мамлакатдан олиб кетаётган хорижий самолётларга ҳужум қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, бир неча киши самолёт бортидан йиқилиб вафот этган.
LiveБарчаси