Афғонистонда АҚШ томонидан тузилган махсус бўлинма “Толибон”га таслим бўлди

Олам

image

Афғонистон шарқидаги Хост вилоятини мудофаа қилиш учун тузилган махсус бўлинма – Khost Protection Force (KPF) “Толибон” жангариларига таслим бўлди.

“KPF АҚШ томонидан тузилган махсус бўлинма бўлиб, Афғонистон ҳукумати уни назорат қилмаган. Улар Хост, Пақтия ва Пактика вилоятларида жойлашган бўлиб, минглаб одамларни судсиз қатл этиши билан танилган”, деган маҳаллий журналистлардан бири.

Маълумотларга кўра, Два Манда уездида 6 минг аскар 1200 та автомобилда толибларла таслим бўлган. Ижтимоий тармоқларда бўлинма радикалларга таслим бўлгани акс этган видео тарқалди.

Таъкидланишича, Хост вилояти толиблар назоратига ўтганида, KPF аскарлари жангариларнинг қасосидан қўрқиб қўшни Пақтия вилоятига қочишга уринган. Бироқ “Толибон” жангарилари уларни Два Манда уездида тўхтатган.

Қайд этиш керакки, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Бошқарувсиз қолган Афғонистон ҳарбийлари мамлакатдан қочишга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон

Баҳолаганлар

905

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made