Афғонистонда ҳужумга учраган ўзбекистонликлар орасида қурбонлар борми?
Жамият
−
21 Август 2020
11584Аввалроқ, Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон фуқаролари қуролли ҳужумга учрагани ҳақида хабар берган эдик. Улар темирйўлчилар бўлган.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди ва содир бўлган воқеада Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлмаганини маълум қилди. Унга кўра, 20 август куни Aфғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳри яқинидаги темир йўл қўриқчиларига ҳужум уюштирилган.
“Корхона ишчи-ходимларини иш жойига олиб кетиш учун келган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари, хайдовчи ва Aфғонистон Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари Хайратон ишчилар яшаш базасидан чиқишган.
Шундан сўнг, темир йўлнинг тахминан 43 километри яқинида уларга номаълум шахслар томонидан қуролли хужум уюштирилган”, дейилади хабарда.
Хужум натижасида корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари жарохат олган, икки нафар Aфғонистон фуқароси (Ички ишлар вазирлигининг темир йўлни қўриқлаш батальони аскари ва бир нафар ҳужум қилган номаълум шахс) ҳалок бўлган.
Жарохат олган корхона координация бўлими бошлиғи ўринбосари корхонага тегишли автомашинада Термиз шаҳридаги шифохонага етказилган.
21 август соат 7:00 дан Хайратон станцияси ўз ишини давом эттириш учун очилди. Мозори-Шариф ва Наибобод станцияларида очилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси