Тошкент “Толибон”га шарт қўйди

Жамият

image

Ҳозирги Афғонистон ҳукумати Афғонистонда фундаментал инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашни истайдиган жаҳон ҳамжамиятининг ягона овозини, ягона ёндашувини эшитиши керак. Шунингдек, мамлакат террорчилик ташкилотлари, жумладан "Ал-Қоида" билан алоқаларни узиши шарт. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТАСС билан суҳбатда маълум қилган. 

“Ҳозирги афғон ҳукумати миллий озчиликларнинг, айниқса, аёллар ва қизларнинг асосий инсон ҳуқуқларини таъминлаши, қизларнинг ўрта мактабга боришини, улар меҳнат қилиш ҳуқуқига эга бўлишини, ҳаракат эркинлигини таъминлаши керак”, дейди Иргашев. 

Айни вақтда пойтахт Тошкентда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Унда Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилигидаги Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Иргашев, суҳбатда Афғонистоннинг террористик ташкилотлар билан алоқаларини узиши кераклиги ҳақида ҳам гапирган. 

Қайд этилишича, Халқаро ҳамжамият Афғонистоннинг амалдаги расмийларидан халқаро террорчи ташкилотлар, жумладан, “Ал-Қоида” билан алоқаларни узиш ҳақидаги ваъдани эшитишга умид қилмоқда. 

“Афғонистон делегацияси раҳбари (Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Мўттақий)дан халқаро террористик ташкилотлар, жумладан, “Ал-Қоида” билан алоқаларни узиш ҳақидаги ваъдани эшитамиз, деб умид қиламиз. Афғонистон бўйича жорий конференциянинг муҳим мақсад ва вазифалари мана шу”, дейди манба.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт

Баҳолаганлар

1869

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг