Афғонистон бўйича Истанбул конференцияси қолдирилди

Олам

image

Жорий йилнинг 24 апрелида бошланиши керак бўлган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун Истанбул конференцияси қолдирилди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли айтиб ўтди.

Туркия дипломатияси раҳбарининг сўзларига кўра, форум мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи охирида бўлиб ўтади.

Чавушўғли Башар Асад режимининг ўз назорати остидаги ҳудудларда “президентлик деб номланган сайловлар”ни ўтказиш режаларига ҳам изоҳ берди. Унга кўра, Сурия режими томонидан тайёрланаётган “сайловлар” ноқонуний бўлиб, уларни ҳеч ким тан олмайди.

Маълумот учун, Афғонистонда тинчлик бўйича конференция 24 апрелдан 4 майгача Истанбулда ўтказилиши керак эди.

Саммит конференцияси Туркия, Қатар ва БМТ томонидан ташкил этилган.

Афғонистон атрофидаги вазият

Жорий йилнинг 14 апрель куни  “Толибон” барча хорижий кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.

Жо Байден 11 сентябргача Афғонистондаги барча АҚШ аскарларини мамлакатдан чиқариш ниятида эканини айтганди. Ҳарбийларни чиқариш ишлари май ойидан бошланиши керак.

ОАВда АҚШ ортидан унинг иттифоқчиси Буюк Британия ҳам Афғонистондаги ҳарбий контингентини ортга қайтаришини ҳақида маълумотлар тарқалди. Шунингдек, Грузия ҳам Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқмоқчи эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистонда ўлдирилган тинч аҳолининг 43,5 фоизи “Толибон” ҳиссасига тўғри келаётгани ҳақида хабар берилганди.

Кейинчалик, расмий Теҳрон “Толибон” ҳаракатининг Афғонистонда Ислом амирлигини тузиш бўйича режалари тўғрисида хабардорлиги ва бунга асло йўл қўймаслигини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг