Аэропортда “Рома” мухлислари финални бошқарган ҳакамга ташланди (видео)
Спорт
−
02 Июнь 2023
3095Будапешт аэропортида Европа лигаси финалини бошқарган англиялик ҳакам Энтони Тейлор ва унинг оиласи билан бир гуруҳ “Рома” мухлислари ўртасида тўқнашув юзага келди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Гап шундаки, “Рома” ва “Севилья” ўртасидаги финал учрашувида ҳакамнинг баҳсли вазиятдаги қарорларидан “Рома” футболчилари ва мухлислари норози бўлган эди. Шунинг учун юқоридаги можаро келиб чиққан.
Шу ўринда PGMOL инглиз ҳакамлари ташкилоти ушбу вазиятга изоҳ бериб, финалдан сўнг ижтимоий тармоқларда Тейлор ва унинг оиласига тазйиқ ўтказилаётгани акс этган видеолардан хабардор эканлигини маълум қилган. Бироқ ташкилот бунга жавобан қандай чора кўрилишига аниқлик киритмаган.
Айтиш жоизки, юқоридаги тўқнашув Энтони Тейлор билан сўнгги ўйин туфайли юзага келган ягона чигал вазият эмас. Аввалроқ “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳам ушбу ҳолатдан норозилигини айтган ва финал якунланганидан сўнг Тейлор билан автотураргоҳда тортишиб қолганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Севилья”га қарши финал ўйинида ҳакамлик қилган Энтони Тейлорни кескин танқид қилиб, унинг қизилга тортадиган вазиятларда ҳам сариқ карточка ишлатганидан ғазабланганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь