Аdоbе мониторли кўйлакни тақдим этди (видео)

Технология

image

Аdоbе компьютер графикаси бўйича дастурий таъминот компанияси масофадан бошқариш пульти ёрдамида дизайнини ўзгартириш мумкин бўлган либос яратди. Компания ўзининг расмий YouTube каналида техно-костюм акс этган видеони намойиш этди.

Янги лойиҳалар тақдимотида компания вакили Кристин Диерк “жонли матодан рақамли либос” яратилганини айтди. Технология Project Primrose деб аталади. Биргина тугмани босиш орқали либосда турли нақшларни акс эттириш ёки бошқа рангга ўзгартириш мумкин. 

Бундан аввал ҳам шунга ўхшаш уринишлар бўлган. Ўшанда текис монитордан сумка ясалганди. Энди эса навбат кўйлакка. Аммо ҳозирча унинг фақат олд қисми ўзгартирилган. Орқа қисми эса одатий кийимлар каби ўзгаришсиз қолдирилган. 

Ушбу янгиликдан ташқари компания 11 та технологиянинг ишлаш принципларини намойиш этди. Ушбу технологиялар Adobe Sneak дастурига бирлаштирилган. Улар орасида фотосуратларнинг 3D моделларини яратиш ва уларнинг ҳаракатини бошқаришга имкон берувчи  Project Poseable, видеоларни турли тилларга таржима ва дубляж қилишни осонлаштирувчи Project Dub ва тасвирлар билан ишлашни соддалаштирувчи Project Stardust технологиялари ҳам бор. 

Эслатиб ўтамиз, ўзининг антиқа ёндашуви билан машҳур бўлган MSCHF гуруҳи томонидан машҳур Louis Vuitton компаниясига тегишли OnTheGo сумкасининг туз заррасидан ҳам кичик нусхаси тақдим этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

YouTube Аdоbе кўйлак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made