Туз заррасидан ҳам кичик сумка 25 минг долларга баҳоланмоқда
Бу қизиқ
−
22 Июнь 2023
11102Ўзининг антиқа ёндашуви билан машҳур бўлган MSCHF гуруҳи томонидан машҳур Louis Vuitton компаниясига тегишли OnTheGo сумкасининг миттигина нусхаси тақдим этилди. Бу ҳақда “Smithsonian magazine” ўзининг расмий сайтида маълум қилди.
Сумканинг ўлчами 657 х 222 х 700 микрометрни ташкил этади ва шу ҳафтада кимошди савдосига қўйилди.
“У шу қадар кичикки, игна тешигидан ўтиб кетиши мумкин. Реклама фотосуратларида сумкани тутиб турган одам бармоғи гигант одамга тегишлидек кўринади. Шунга қарамай, сумка 15 000 дан 25 000 АҚШ долларигача сотилиши мумкин”, деб ёзилади сайтда.
Одатда MSCHF харидорларнинг бемаънилиги устидан кулиш мақсадида шундай кўчирмаларни ўйлаб топади. Бу сафар гуруҳ ижодкорлари ўз эътиборини ҳашаматли ҳамёнларга қаратишга қарор қилди. Уларнинг баъзилари шунчалик кичик бўлиб, нарсаларни сақлаш учун хизмат қилмайди. Бу ортиқча ҳашамат ва исрофгарчиликдир. Улар OnTheGo сумкасини оддий шакли ва катта логотипи учун танлади, аммо “Times” нашрига кўра, улар бренд дизайнини такрорлаш учун Louis Vuitton'дан рухсат сўрамаган.
Жамоа аввало майда буюмларга ихтисослашган ишлаб чиқарувчини топиши керак эди. Охир-оқибат, биотехнология ишлаб чиқарувчи компания лойиҳани амалга оширишга рози бўлди. Улар қатрондан сумка таёрлаш учун икки фотонли полимеризация деб номланувчи жараёндан фойдаланди. Компания кўриб чиқиш учун сумка намуналарини ҳамкори MSCHF га жўнатишни бошлаганида, кичик ҳажми сабаб жамоа ҳатто уларнинг бир нечтасини йўқотиб қўйди.
Бироқ сумка харидорлари бу ҳақда ташвишланмайди: у рақамли дисплейли микроскоп остига жойлаштирилган муҳрланган жел қутиси ичида сотилади.
Маълумот ўрнида, MSCHF'нинг ҳозирги кундаги энг қиммат маҳсулоти 2019 йил май ойида кимошди савдосида 1,3 миллион долларга сотилган. Бу тарихдаги энг машҳур олтита компьютер вируси билан зарарланганига қарамай, ишлайдиган ноутбукдир.
Севара Ҳусниддинова
LiveБарчаси