Эмина Эрдўған НАТО кечасига 9 йил олдинги кўйлагида борди

Олам

image

Кеча, 7 июль куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг рафиқаси Эмине Эрдўған Анқарадаги НАТО саммити доирасида ўтган расмий кечки овқат маросимига 9 йил олдинги эски кўйлагида борди.

Одатда биринчи хонимлар йирик халқаро саммитлар, давлат қабуллари ва дипломатик тадбирларда янги образларни танлашга интилади. Бироқ Эмине Эрдўған аввал ҳам жамоатчилик эътиборини тортган тўқ кўк рангдаги, турк миллий услуби элементлари мужассам бўлган либосини яна танлаган.

Туркиянинг биринчи хоними ушбу либосни 9 йил аввал – 2017 йил 29 октябрь куни Туркия Республикасининг ташкил топган куни муносабати билан Президентлик мажмуасида ўтказилган расмий қабул маросимида ҳам кийган.

Шунингдек, Эмине Эрдўған 2019 йил 3 декабрь куни Лондонда НАТОнинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилган НАТО етакчилари учун расмий қабул маросимида ҳам айнан шу либосда бўлган.

НАТО доирасидаги расмий кечки овқат маросимида Эмине Эрдўған Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан биргаликда НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари ва уларнинг турмуш ўртоқларини Президентлик мажмуасининг кириш қисмида кутиб олган. Mаросимда давлат ва ҳукумат раҳбарларидан ташқари биринчи хонимлар ҳам иштирок этган. Уларнинг аксарияти тадбир учун янги образларни танлаган бўлса, Эмине Эрдўғаннинг йиллар ўтса-да яна айнан шу кўйлакни танлагани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аввалроқ, Франция Президенти Эммануэль Макрон НАТОнинг Анқарадаги саммити доирасида ўтказилган расмий кутиб олиш маросимида Эмине Эрдўғаннинг қўлини ўпишга ҳаракат қилганди. Бироқ Эмине Эрдўған қўлини тортиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Анқарадаги НАТО саммити доирасида ўтган расмий кечки овқат маросими бу сафар биринчи хонимлар ва аёл етакчиларнинг нафис либослари намойиш этилган ўзига хос мода саҳнасига айлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг