Адлия вазирлигида қатор лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Жамият 4869
image

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Суҳроб Жўрақулович Юсупов вазирликнинг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ушбу ташкилот Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги Фармони билан ташкил қилинган эди.

Маълумот учун, Суҳроб Юсупов шу кунга қадар вазирликнинг Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бундан ташқари, Даврон Тоҳирович Алланазаров вазирликнинг Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 3
Теглар
t
×