Адлия вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Декабрь 2021
7042Актам Зайниддинович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот котиби хабар берди.
Актам Муҳаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Актам Муҳаммадиев меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган.
2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси