Адлия вазирига ўринбосар тайинланди

Local

image

Актам Зайниддинович Муҳаммадиев Президент қарорига мувофиқ Адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот котиби хабар берди.

Актам Муҳаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

Актам Муҳаммадиев меҳнат фаолиятини 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг  етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган. 

2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 


Rate Count

154

Rating

3

Rate this article

Share with your friends