Энди банклардан ҳужжатсиз 500 долларгача сотиб олиш мумкин

Local

image

Эндиликда Ўзбекистонда банклардан 500 АҚШ долларигача миқдорда нақд хорижий валютани сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмайди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Мазкур тартиб Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг жорий йил 8 май куни қабул қилинган 12/0473-сонли қарори асосида жорий этилди ҳамда кеча, 9 августдан кучга кирди.

Аввал банклардан ҳужжатсиз хорижий валюта сотиб олиш мумкин бўлган миқдор 100 АҚШ долларини ташкил этган. Янги тартиб билан ушбу лимит 500 долларгача оширилди.

“Адлия вазирлиги аҳолига енгиллик яратишга қаратилган ташаббусларни амалиётга жорий қилишни ўзининг энг асосий вазифаларидан бири деб ҳисоблайди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк томонидан фуқароларнинг банклардан паспорт ёки ID-картасиз сотиб олиши мумкин бўлган нақд хорижий валюта миқдорини 100 АҚШ долларидан 500 долларгача ошириш таклиф қилингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends