Адлия вазири прописка муаммоси узил-кесил ҳал бўлишини айтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти парламентга мурожаатида прописка кўпчиликнинг оёғига тушов бўлгани, бу масалани ислоҳ қилиш кераклигини айтиб бу тартибни танқид қилган эди. Ушбу масала куни кеча Адлия вазири Русланбек Давлетов билан журналистлар ва блогерлар ўртасида ўтган  учрашувда ҳам кўтарилди. 


Адлия вазири бу масалага нисбатан муносабат билдираркан, пойтахтда янги қурилаётган уйларни сотиб олган кишилар имтиёз асосида пропискага эга бўлиши билан боғлиқ янги лойиҳа Адлия вазирлигининг ғояси ва уни вазирлик амалга оширганини айтди. 

“Буни кейин янги уй қураётганларнинг лоббиси деб чиқишди. Ҳеч кимни калласида бўлмаган бу. Босқичма-босқич, енгиллик киритайлик деб қилинган иш эди. Секин-секин ҳаммасини қилиб, кўтариб буни ўзига яраша қонунчилик жараёни бор, вазирликлар бор. Ҳамманинг фикри эътиборга олиниши керак. Шунинг учун шу жараён эътиборга олиниши керак. Бу кулммнацион нуқта бўлди, яъни давлатимиз раҳбари ҳам гапирди”, дейди Адлия вазири.

Ҳукуматнинг Бош юристи бу масала яқин келажакда ҳал бўлиши ва ишчи гуруҳ тузилгани ҳақида маълум қилди. 

“Бу бўйича йўлларимиз очиляпти. Бизга “Халқаро тажрибани ўрганиб, шуни асосида киритинглар” деган топшириқ бўлди. Вақт берилмоқда. Бу бўйича ҳам ишчи гуруҳ тузилиб, ишини қилади. Ўйлайманки, яқин келажакда Ўзбекистон учун бу масала узил-кесил ҳал бўлиши керак. Биз ҳам шунинг тарафдоримиз”, дейди у.

Адлия вазири шунингдек прописка тартиби пайтида депутатлар ташаббуси билан қонунга киритгани ҳақида айтди. 

“Бу масалани депутатлар ҳам танқид қилишди. Лекин бу тартибни (прописка) депутатларнинг ўзи ташаббус қилиб чиқарган-ку. Бугунги кунда бу қонунда турибди-ку. Бу гапим ҳали ҳамма жойга кетса керак. Биз буни оқибатларини енгиллаштириб келдик. Прописка бўлмаса ҳам ҳеч нарса қилмайдиган, яъни прописка бўлмаса вужудга келадиган оқибатларни енгиллаштириб келдик. Ҳеч нарсага таъсир қилмайдиган қилиб келдик. Ўйлайманки, яқин келажакда ўз ечимини топади”, дейди Русланбек Давлетов.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги прописка

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг