Адлия вазири: 1,5 минг нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган (видео)

Жамият 2557

2019 йил қонунчилик билан боғлиқ жуда ҳам мураккаб жараёнларга тўла бўлган. Бу ҳақда Адлия вазири Руслан Давлетов Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлисида маълум қилди.

“Қонунчилик базасининг 97 фоизи қонуности хужжатлардан иборат. Буни мен салбий баҳолаган бўлардим. Жамиятнинг иродаси ва виждонини аниқлаб берадиган жиҳат бу – қонундир. Ва қатъий ва муқим бўлади. Биз тўғридан-тўғри амал қиладиган қонунларни ишлаб чиқамиз ва бу билан боғлиқ аниқ режаларимиз бор. 

Идоравий ҳуқуқий-хужжатлар бизда кўпайиб кетмоқда. Биз ҳаттоки рўйхатдан ўтмаган, ноқонуний хужжатларни ҳам аниқладик. Соғлиқни сақлаш соҳасида, ҳаттоки инновация соҳасида бундай хужжатлар амалга киритилган. Бу умуммажбурий тусда бўлган, бироқ Адлия вазирлигининг рўйхатидан ўтмаган. Шунинг учун бундай хужжатларни бекор қилдик. Бу йилнинг ўзида 400тасини бекор қилдик”, – дейди Адлия вазири. 

Вазир ўз нутқида жавобгарликка тортилган мансабдорлар шахслар ҳақида маълум қилди. 

“29та соҳани таҳлил қилиб чиқдик. Қонунчиликни ўзгартириш бўйича 23та хужжат ишлаб чиқдик. Вазирлар маҳкамаси ва администрацияга киритган 23та хужжатдан 16таси қабул қилинди. Шу билан бирга, ҳуқуқни қўллашда кўплаб муаммоларга дуч келяпмиз. 4500та тақдимнома берганмиз. Мингдан ортиқ ноқонуний хужжатлар бекор қилинган. 3 мингга яқин мансабдор шахс интизомий, 1,5 мингтаси маъмурий жавобгарликка тортилган. Албатта, бу рақамлар жуда катта”, – дея маълумот берди Руслан Давлетов. 
 

Баҳодир Aҳмедов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 39
Рейтинг: 2.8
t
×