Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамият

−

image

Миржалол Давронбекович Аллақулиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
Миржалол Аллақулиев 1988 йилда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2012 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2014 йилда магистратура босқичини, 2024 йилда Банк-молия академиясининг магистратура босқичини тамомлаган.

  • Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Адлия вазирлиги раҳбарият қошидаги аппаратнинг қабулхона котиби лавозимида бошлаган.
  • 2013-2014 йилларда  Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси 1-тоифали иш юритувчи котиби, катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси;
  • 2014-2017 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бош маслаҳатчиси;
  • 2017-2018 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи;
  • 2018-2018 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари-бўлим бошлиғи;
  • 2018-2021 йилларда Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бошлиғи;
  • 2021-2022 йилларда Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
  • Тайинловга қадар (2022 йилдан) Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмуд Шуҳратович Истамов Адлия вазирига биринчи ўринбосар этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг