Тўқаев Адлия вазирини алмаштирди

Олам

image

Бугун, 9 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Азамат Есқараевни Адлия вазири лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига Ерлан Сарсембаевни тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Ерлан Жақсилиқович Сарсембаев 1975 йили Олмота вилоятида туғилган. 1997 йилда Олмота Энергетика ва алоқа институтини радиоинженер ихтисослиги бўйича, 2000 йилда эса Д.А. Кунаев номидаги Гуманитар университетини юрист ихтисослиги бўйича тамомлаган.

1998-2002 йилларда Қозоғистон мудофаа вазирлиги халқаро ҳарбий ҳамкорлик департаментида, шунингдек, халқаро шартномалар бўлими бошлиғи ва бошқа лавозимларда хизмат қилган. 2002-2005 йилларда Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг аппаратида қонунчилик ва ҳуқуқ тартиботи бўлими муҳокамасида консультант ва сектор бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2005-2011 йилларда Қозоғистон Сенатининг аппаратида ишлаб, халқаро ишлар, хавфсизлик ва ҳарбий фаолият билан боғлиқ бўлимлар билан ўзаро ҳамкорликда ишлаш ва ижтимоий-маданий ривожланиш бўлимларига раҳбарлик қилган. 2011-2016 йилларда Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитасида юридик департамент бошлиғи ва раҳбар ўринбосари сифатида хизмат қилган.

2016-2022 йилларда Сенат аппаратида ижтимоий-маданий ривожланиш ва фан билан боғлиқ бўлимлар, шунингдек, халқаро алоқалар, хавфсизлик ва ҳарбий фаолият бўлимига раҳбарлик қилган. 2023-2024 йилларда Қозоғистон Конституциявий Суди судьяси сифатида фаолият кўрсатган. 

Ҳозирча Азамат Есқараевнинг лавозимдан озод қилиниш сабаблари ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тўқаев Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаб келган Нурлан Байбазаровни лавозимидан озод қилиб, унинг ўрнига Серик Жумангаринни тайинлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Адлия вазири Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг