Адҳамжон Эргашев оғир атлетика бўйича Осиё чемпионига айланди

Спорт

image

Баҳрайннинг Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

-67 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Ўзбекистон вакили Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 138 кг, силтаб кўтаришда 176 кг, икки кураш якуни бўйича эса 314 кг натижа қайд этди. У билан рақобатлашган ҳеч бир рақиби ушбу кўрсаткичларни яхшилай олмади. Натижада, Адҳамжон 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Натижалар:

1. Адҳамжон Эргашев — 314 кг (138+176 Ўзбекистон);

2. Ясин Мухаммад — 303 (137+166 Индонезия);

3. Ануча Дунгсру — 301 (136+165 Таиланд).

Маълумот учун, Осиё чемпионатида Ўзбекистонлик атлетлар ҳисобида 3 та олтин, 3 та бронза медали бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Адҳамжон Эргашев

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг