Достон Ёқубов ЖЧ ғолиби бўлган баҳсдан фотогалерея

Спорт

12

Бугун, 10 декабрь куни Тошкентда давом этаётган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг 4-кунида эркаклар ўртасида 67 кггача бўлган вазнли атлетлар ўртасида финал беллашуви ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда ўзбекистонлик Достон Ёқубовга тенг келадиган рақиб топилмади. 

Кумуш медални Колумбия вакили Валенсия Москера, бронзани эса Россия оғир атлетика федерацияси спортчиси Зуфат Гараев қўлга киритди.

Ушбу вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Достон Ёқубов ва Адҳамжон Эргашев супачага кўтарилган эди.

Умумий ҳисобда 324 кг тошни бўйсундирган Ёқубов Жаҳон чемпионига айланди. 316 кг натижа кўрсатган Москера кумуш медални қўлга киритган бўлса, Гараев (315 кг) 3-ўринга сазовор бўлди. 308 кг натижа кўрсатган Эргашев эса умумий жадвалда 6-ўрин билан кифояланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида ўтказилган Токио Олимпиадасида Валенсия Москера кумуш медални қўлга киритган бўлса, Адҳамжон Эргашев 6-поғонадан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Оғир атлетика Адҳамжон Эргашев Достон Ёқубов

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг