ЖЧ–2021: Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар қачон супачага чиқади?
Спорт
−
06 Декабрь 2021
4101Жорий йилнинг, 7–17 декабрь кунлари Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Айни пайтда мусобақанинг барча расмий жараёнлари, шу жумладан 14 нафар спортчи билан иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг супачага чиқиш вақтлари маълум бўлди.
Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, Адҳамжон Эргашев, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Кумушхон Файзуллаева сингари номдор атлетлар мусобақа ғолиблиги учун асосий даъвогарлар қаторида.
Аёллар
49 кг. Зуҳра Отажонова – 19:00 (8.12)
55 кг. Жамила Панфилова – 16:00 (9.12)
71 кг. Кумушхон Файзуллаева – 19:00 (13.12)
87 кг: Турсуной Жабборова – 19:00 (16.12)
Эркаклар
67 кг. Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов – 16:00 (10.12)
81 кг. Муҳаммадқодир Тоштемиров 19:00 (12.12)
89 кг. Отахон Имомов – 10:30 (13.12 “Б” гуруҳ)
89 кг. Сарварбек Зафаржонов – 16:00 (13.12)
96 кг. Ҳожиакбар Олимов – 08:30 (14.12 “C” гуруҳи)
96 кг. Қурбонмурод Намозов – 13:00 (15.12)
109 кг. Руслан Нуриддинов ва Акбар Жўраев – 16:00 (16.12)
+109 кг. Мирҳосил Мирзабоев – 08:00 (17.12 “C” гуруҳи).
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати, Осиё оғир атлетика федерацияси Конгресси ва оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ҳам Ўзбекистонда бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, 2013 йилги Жаҳон чемпионати ва 2016 йилги Рио Олимпиадасида Руслан Нуриддинов, 2019 йилги Жаҳон чемпионатининг даст кўтариш машқлари ва Токио-2020 Олимпиадасида эса Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритган.
LiveБарчаси