Абхазия суди президентлик сайлови натижаларини бекор қилди
Олам
−
11 Январь 2020
4791Аввалроқ, Абхазияда сиёсий вазият кескинлашгани парламент мамлакат Президенти Раул Хажимбанинг истеъфоси учун овоз бергани, аммо у лавозимини тарк этиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
Абхазия суди ҳам Президент Раул Хажимбага қарши қарор чиқарди. Суд ўтган йилнинг кузида ўтказилган Прездентлик сайловини ноқонуний деб тан олди.
Эндиликда Конституцияга кўра, қайта сайлов муддати белгиланади.
Кузда ўтказилган сайловда Хажимба иккинчи турда ғалаба қозонганди. У 47,39 фоиз, мухолиф “Амцахара” партияси номзоди Алхас Квициниа 46,17 фоиз овоз олганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 январь куни Абхазияда Президентга қарши намойишлар бошланган. Улар Президентнинг истеъфосини талаб қилишяпти. Намойишчилар Президент қароргоҳига бостириб кириб, уни вайрон қилишди.