Абхазия парламенти Президент истеъфоси учун овоз берди

Олам 1508
image

Аввалроқ, Абхазияда Президентга қарши намойишлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Намойишчилар Президент қароргоҳига бостириб киришгача боришганди.

Абхазия парламенти Президент Раул Хажимбанинг истеъфоси учун овоз берди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.

Айни вақтда Абхазияда мухолифатнинг норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Президент маъмуриятига бостириб кирганлар Раул Хажимбанинг истеъфосини талаб қилишяпти.

Бироқ Хажимба истеъфога кетишдан бош тортган. Бироқ мухолифат билан музокара ўтказишга роиз бўлган. 

У хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилишини ўтказиб, республикада зарурат бўлса фавқулодда вазият киритилишини айтган.

Парламент Президент билан музокараларга 5 кишини жўнатган. Шуниси маълумки, учрашув кескин тарзда ўтган. Абхазияда кучишлатар тузилмалар кучайтирилган тартибда ишлай бошлаган.

9 январда Сухумда мухолифат тарафдорларининг норозилик намойишлари бошланди. Намойишчилар президентлик сайловларида мағлуб бўлган мухолифатчи Алхас Квициния ишининг судда кўрилиши, 2019 йил ноябрда Сухумда юз берган отишманинг тергови бориши ҳамда республикдаги ёмон ижтимоий-иқтисодий ҳолат ва коррупциядан норозилик билдиришмоқда.

Таъкидланишича, 2019 йилда республикада ўтган президентлик сайловларида амалдаги президент кўпчилик овоз тўплай олмаган. Улар шу сабабли янги сайловлар ўтказилишини талаб қилишмоқда 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 33
Рейтинг: 3.1
t
×