Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш қачондан бошланиши эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш бугун, 20 июнь куннинг иккинчи ярмида бошланади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, айни вақтда 2023/2024-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимотини my.uzbmb.uz сайтига жойлаштириш ишлари якунланмоқда.

2023/2024-ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайти орқали куннинг иккинчи ярмида бошланади.

Маълумот учун, абитуриентларни рўйхатга олиш ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар амалга оширилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абитуриент рўйхатга олиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг