Абитуриентларга “яширин алоқа воситаларини” сотаётган шахс аниқланди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2020
9090Кеча, 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув ҳамкорлиги ҳамда Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда абитуриентларга “яширин алоқа воситаларини” сотаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 29 яшар У. абитуриентлар тест синовлари жараёнида фойдаланиши учун қўлбола усулда махсус ясалиб, ички кийимларга ўрнатилган алоқа воситаларини 100-200 АҚШ доллардан сотаётган бўлган.
ИИВ унга нисбатан қандай чора кўрилганига аниқлик киритмаган.
“Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси абитуриентларни тест синовларида фойдаланиш тақиқланган буюмларни ўзлари билан имтиҳонга олиб кирмасликлари бўйича огоҳликка чақиради”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь