Абитуриентларга имтиҳонга бош кийимда келишига рухсат берилди
Жамият
−
01 Сентябрь 2020 8092 1 дақиқа
2020-2021 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари очиқ майдонларда ташкил этилаётгани сабабли, абитуриентлар тест синовларига бош кийим (кепка) билан келишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.
Маълумот учун, тест синовларига паспорт ва абитуриент рухсатномаси билан келиш сўралган.
Имтиҳонлар 2 сменада ўтказилади. 1-смена соат08:00 дан 11:00 гача, 2-смена эса соат 17:00дан 20:00гача давом этади.
Эрталабки сменада соат 6:30 дан бошлаб, иккинчи сменада эса соат 15:30 дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь