Абитуриентлардан тест синови олинадиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

  • тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
  • ҳудудга кириш жойлари;
  • тест синови ўтказиладиган жой номи;
  • тест синови ўтказиладиган жой манзили;
  • бино рақами;
  • тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
  • жойларнинг Google харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Маълум қилинишича, тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. Бундан ташқари, “Абитуриент рухсатномаси”да берилган QR-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тест синови топшириладиган фанлар бўйича мезонлар тасдиқланганди. Шунингдек, 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари қачон бошланиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абитуриент т​​​​​​eст синови

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made