Абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини судга берди
Жамият
−
11 Октябрь
6072Жорий йил июль ойида ҳуқуқ фанидан имтиҳонга кирган абитуриентлар тестда дарсликларда мавжуд бўлмаган маълумотлардан, хусусан, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлиги ҳақида шикоят қилган эди. Ҳолат юзасидан Билимни баҳолаш агентлиги муносабат билдириб, шикоятга доир айбловларни рад этган.
Бир гуруҳ абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини мазкур ҳолат бўйича судга берди. Бу ҳақда адвокат Муҳриддин Шамсиддинов маълум қилди.
“Жорий йил июль ойида юридик йўналишларга имтиҳон топширган абитуриентларга моддалар санкцияларидан (қанча жарима белгиланган, неча йилга “қамалади” каби) саволлар тушган. Университетда ўқиб юрган вақтларимда устозларим модда санкциясини ёдлашни қатъий ман этарди. Яъни биз умуман санкция ёдламасдик. Чунки биринчидан, ёдлашнинг умуман имконияти йўқ, иккинчидан, бу келгуси фаолиятда умуман керак бўлмайди”, деб ёзади адвокат.
Шунингдек, Муҳриддин Шамсиддинов бугундан адвокат сифатида ишга киришганини ва Тошкент туманлараро маъмурий судида бўлиб турганини билдирган. Бундан ташқари, у иш билан танишиш ва ОАВни жалб этиш бўйича судга илтимоснома тақдим этишини ҳам маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь