Абитуриент тест жавобини қанча кутади?
Жамият
−
05 Июнь 2020
13818Бу йил олий таълим муассасасига кириш учун тест топширган абитуриентлар ўз балларини имтиҳоннинг эртасига билиши мумкин. Аммо ўқишга қабул қилинганини имтиҳонлар тугаганидан бир ҳафта ўтиб билиши мумкин бўлади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов маълум қилди.
“Иккита фандан тест топширилади. Максимал балл 189 бўлади. Бундан ташқари, абитуринет тест натижаларини тест топширган куннинг эртасига билиши мумкин. Бунинг учун Давлат тест марказиниинг расмий веб сайтига кириб, ўзининг жавоб варақасининг рақами орқали билиб олади. Лекин абитуриент ОТМга тавсия этилдими, этилмадими деган маълумотни абитуриент охирги тестдан кейин бир ҳафта ичида олиши мумкин бўлади, дейди Мажид Каримов.
Абитуриент учта олий таълим муассасасида танловда иштирок этиши мумкин. Аммо бу ихтиёрий бўлиб, хоҳловчилар учта жойда танловда иштирок этади.
“Тест синови натижалари чиққанидан кейин абитуриент томонидан балларга эътирозлар бўлиши мумкин. Бу йил ҳам тест бўйича апелляция жараёни ўтказилади. Апелляция бўйича аризаларни 21-31 август оралиғида қабул қилиш режалаштирилган. 10 кун давомида апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда ариза бериш мумкин”, дейди ДТМ раҳбари.
Апелляция комиссияси Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади ва 31 августга фаолият юритади. Абитуриент апелляция комиссияси ишида шахсан қатнашиши керак бўлади.