Абдусатторовга Рустам Қосимжонов устозлик қилмоқда

Спорт

image

Шахмат бўйича 2004 йилги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик гроссмейстер Рустам Қосимжонов айни вақтда Нидерландияда ўтказилаётган халқаро турнирда ғолиблик учун курашаётган Нодирбек Абдусатторовга мураббийлик қилмоқда. Бу ҳақда Абдусатторов Telegram саҳифасида маълум қилди.

“Нодирбек Абдусатторов айни пайтда ўзбек шахмати афсоналаридан бири Рустам Қосимжонов билан бирга ишламоқда”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Рустам Қосимжонов 1997 йилда гроссмейстер унвонини қўлга киритган. У “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel Chess-2023” мусобақасининг ортда қолган саккиз туридан сўнг, Абдусатторов 6 очко билан етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Рустам Қосимжонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг