FIDE рейтинги янгиланди. Ўзбек шахматчиларининг ўрни қандай?

Спорт

image

Жаҳон шахмат федерацияси апрель ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Мазкур янгиланган Жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер жой олди. Бу ҳақда FIDE расмий саҳифаси хабар берди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6-поғонада жойлашди. Аммо унинг очколари 1.9 баллга камайди. Айни вақтга келиб, у 2771.1 очко жамғарган.

Жавоҳир Синдоров апрель ойида рейтинг учун 0.1 очко қўлга киритди. Лекин ўзбекистонлик гроссмейстер бир поғона пастлаб, 31-ўринга тушди. Ҳозирда Синдоров ҳисобида 2760.1 балл бор. 

Тажрибали шахматчи Рустам Қосимжонов 2675 очко жамғариб, апрель ойида 2 поғона пастлаган ҳолда 48-ўринни эгаллади.

Нодирбек Ёқуббоев 2665 очко тўплаб, ўтган ойдаги ўрнидан 1 поғона юқорилаб, 60-ўринни банд этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Жавоҳир Синдоров Нодирбек Абдусатторов FIDE Рустам Қосимжонов Жаҳон рейтинги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг