Абдусатторов ва Карлсен халқаро турнирда етакчилик қилмоқда
Спорт
−
16 Январь 2023 6889 1 дақиқа
Айни кунларда Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича 85-нуфузли “Tata Steel 2023” турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ўзбекистонлик шахматчилар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров ҳам иштирок этмоқда.
Дунёнинг рейтинги баланд 14 нафар шахмат устаси иштирок этаётган мусобақада 2-тур баҳслари ортда қолди. “Masters” гуруҳида ўз имкониятларини синовдан ўтказаётган Абдусатторов дастлабки турда руминиялик Рихард Раппортни мағлубиятга учратди. Иккинчи турда Нодирбек америкалик машҳур шахматчи Фабиано Каруанага қарши дона суриб, дурангга имзо чекди.
Ортда қолган икки турдан сўнг норвегиялик амалдаги жаҳон тождори Магнус Карлсен, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, Хитой вакили Дин Лижен ва мезбон шахматчи Аниш Гири 1,5 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь