Абдусатторов нуфузли турнирда етакчилар сафида бормоқда
Спорт
−
08 Апрель 2901
Кеча, 7 апрель санасида Парижда шахмат бўйича “Freestyle Chess Grand Slam” турнири старт олди. Ушбу турнирда ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов иштирок этмоқда.
Мусобақанинг биринчи кунида шахматчилар 6 тадан ўйин ўтказди. Нодирбек Абдусатторов 6 имкониятдан 5 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб турибди. Норвегиялик Магнус Карлсен ҳам шунча очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Бугун, 8 апрель куни яна 5 та ўйин ўтказилади. 11 та турда кучли саккизталикдан ўрин олган шахматчилар чорак финалга йўл олади.
Маълумот ўрнида, ушбу турнирнинг 7-тур ўйинлари Тошкент вақти билан 16:00 да старт олади.
Live
Барчаси