Абдусатторов халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов “ChessKid” онлайн турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақанинг финалида Абдусатторов нидерландиялик Йорден ван Форестга қарши дона сурди. Баҳс 2,5:1,5 ҳисобида ўзбекистонлик шахматчининг фойдасига ҳал бўлди. Гроссмейстерлар ўртасидаги 4 та партиянинг 3 тасида дуранг қайд этилди. 3-партияда Нодирбек қора доналарда рақибидан устун келди.

Абдусатторовнинг Йорден ван Форест билан йўллари олдин ҳам кўп кесишган. “Тата Стеэл Чесс-2023” халқаро турнирида ҳам икки шахматчи ўзаро куч синашган ва баҳсда нидерландиялик шахматчининг қўли баланд келганди.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Абдусатторов онлайн тарзда ўтказилган “Chessable Masters” халқаро турнирининг 2-дивизионида ғолиб бўлганди. Нодирбек шу йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Рустам Қосимжонов халқаро турнири”да иштирок этиб, 5-ўрин билан кифояланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов Йорден ван Форест

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг