Абдусатторов халқаро турнирда ғолиб бўлди

Спорт

image

Онлайн тарзда ўтказилган “Chessable Masters” халқаро турнирининг 2-дивизиони баҳслари якунланди. Мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ўз дивизионида етакчи бўлди.

Нодирбек финалда франциялик Максим Вачиер-Лагравени 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнир ғолибига айланди. 8 апрель куни у Гранд финал учрашувида дона суради.

Мусобақа давомида Абдусатторов Аниш Гири, Аржун Эригаиси каби жаҳон шахмати юлдузларини мағлуб этди. 

Маълумот учун, “Chessable Masters” халқаро турнири ўйинлари 3 та дивизионда ўтказилмоқда. Турнирнинг 1-дивизионида Магнус Карлсен, Уэслей Со, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва бошқа кучли шахматчилар ғолиблик учун дона сурмоқда. Мусобақа соврин жамғармаси 1 миллион 410 минг АҚШ долларини ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Нодирбек Абдусатторов “Chessable Masters”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг