Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Ҳиндистонни мағлуб этди
Спорт
−
19:56 1073 1 дақиқа
Бугун, 21 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 6-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг асосий эркаклар жамоаси амалдаги чемпион – Ҳиндистондан устун келди.
Жавоҳир Синдоров қийин вазиятдан чиқиб кетиб, Аржун Эригаиси билан дуранг ўйнаган бўлса, Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Праггнанандҳа билан муроса йўлини танлади. Шунингдек, Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш билан очколарни бўлишиб олди.
Нодирбек Ёқуббоев эса Ниҳал Саринни таслим этди ва Ўзбекистон жамоасига узоқ кутилган, олимпиада тақдирини ҳал қилиши мумкин бўлган баҳсда ғалабани тақдим қилди.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 сентябрь куни 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтганди. Ушбу олимпиада Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказилаётган шахмат Олимпиадаси ҳисобланади. Турнир жорий йилнинг 27 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.
Live
Барчаси