Абдураимова Australian Open'да салкам 30 минг АҚШ доллар ютди

Спорт

image

Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова теннис бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатини тарк этди. У саралаш босқичининг иккинчи даврасида чехиялик Доминика Шалковага имкониятни бой берди.

1 соат 20 дақиқа давом этган ўйин Шалкованинг 7:5, 6:4 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу босқичгача етиб боргани учун Абдураимова 20 рейтинг очкоси ва тахминан 29 645 АҚШ долларига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи даврада Ўзбекистон вакили бразилиялик Лаура Пигосси устидан ғалаба қозонганди.

3 сет давом этган ўйин Нигинанинг 7:5, 5:7 ва 6:0 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди.


Мақола муаллифи

Теглар

теннис Нигина Абдураимова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг