Ўзбекистонлик теннисчи нуфузли мусобақани ғалаба билан бошлади
Спорт
−
10 Январь
3218Айни кунларда Австралиянинг Мелбурн шаҳрида теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати баҳслари ўтказилмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти.
Абдураимова турнирдаги дастлабки ўйинида ғалабага эришди. У Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, бразилиялик Лаура Пигосси устидан ғалаба қозонди.
3 сет давом этган ўйин Нигинанинг 7:5, 5:7 ва 6:0 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди.
Абдураимова кейинги ўйинини эртага Тошкент вақти билан соат 04:00 да чехиялик Доминика Шалковага қарши ўтказади.
Маълумот учун, айни пайтда Абдураимова жаҳон тасниф жадвалида 212, Шалкова эса 218-ўринни банд этиб турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь