Абдураҳмоновнинг жанги расман тасдиқланди
Спорт
−
22 Май 2023
5251Олти йиллик танаффусдан сўнг, ўзбекистонлик эркин курашчи, Токио-2020 Олимпиадаси совриндори Бекзод Абдураҳмонов MMA'да жанг ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда “CombatFC.tv” хабар берди.
Аксарият спорт ихлосмандлари Абдураҳмоновни эркин курашчи сифатида яхши танийди, бироқ у 2012-2017 йилларда аралаш яккакураш билан профессионал тарзда шуғулланган.
Абдураҳмонов 16 июнь куни АҚШнинг Массачусеттс штати Уилмингтон шаҳрида ташкил этиладиган Combat FC 4 турнирида иштирок этади. Ўзбекистонлик спортчига қарши бразилиялик Дерик де Фрейтас октагонга чиқади.
Маълумот учун, шу вақтга қадар Абдураҳмонов MMA'да жами 7 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг барчасида зафар қучган. У 2017 йилан буён эркин кураш спорт турида фаолият юритиб келаётганди. Абдураҳмоновнинг 32 ёшли рақиби Фрейтас эса MMA'да 12 та жанг ўтказиб, 7 та баҳсда ғалаба қозонган, 5 та жангда эса имкониятни бой берган.