Абдулла Арипов Асқар Мамин билан учрашгани Туркистонга борди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун, 21 ноябрь куни Қозоғистон Республикасининг Туркистон шаҳрига бориб, Бош вазир Асқар Мамин билан учрашди. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳукумати сайтида хабар берилди. 

Қайд этилишича, Туркистон шаҳрида Асқар Мамин ва Абдулла Арипов ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, сармоявий, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, транспорт ва логистика, божхона соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек саноат кооперацияси ва минтақалараро ўзаро алоқаларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилганлар.  

Расмий ахборотда таъкидланишича, учрашувда 2020-2022 йилларда Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш, товарларни тақсимлашнинг минтақавий тизимини, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини яратиш, чегара пунктларини модернизация қилиш ва бошқаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. 

“Ўзбекистон – Қозоғистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги асосий савдо ҳамкори. 2019 йил охирида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 21, 2 фоизга ўсиб, 4,5 миллиард долларни ташкил этди, томонлар ўзаро савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш ниятида”, дейилади хабарда.  

Ҳукумат раҳбарлари Туркистон шаҳрида "Turkistan Textile" тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг очилиш маросимида қатнашдилар. Тикувчилик фабрикаси Туркистон саноат зонасида 2 гектар майдонда жойлашган. Инвестициялар ҳажми 700 миллион тенгени ташкил этади. Корхона лойиҳавий қуввати ойига 13 мингта тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган.  Корхонада аёллар учун 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.  

Асқар Мамин Абдулла Ариповни Туркистон шаҳрининг ижтимоий, спорт, транспорт ва сайёҳлик инфратузилмасининг янги объектлари – халқаро аэропорт, конгресс зали, "Улкала Дала Эли" маркази, "Туркистон Арена" стадиони, Ўқувчилар саройи, Rixos Туркистон меҳмонхонаси, шунингдек, кўп каррали "Карвонсарой" сайёҳлик мажмуаси ва 5 минг ўринли масжид қурилишининг бориши билан таништирган. 

Ҳукумат раҳбарлари Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилдилар. 


Мақола муаллифи

Теглар

Асқар Мамин Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made