Абдулла Абдуллага суиқасд 27 кишининг ёстиғини қуритди
Олам
−
06 Март 2020
11307Аввалроқ, Бугун, 6 март куни Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужум мамлакат пойтахти Кобул шаҳридаги маросим пайти содир этилган.
Афғонистон ИИВ вакили Насрат Раҳимийнинг маълум қилишича, ҳужум оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, 29 киши эса жароҳатланди.
“Ҳужум қилинган уч бинонинг иккитаси тозаланди”, дейди ИИВ вакили.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бу ҳужумни "инсониятга ва Афғонистон миллий бирлигига қарши жиноят" деб атади.
Таъкидлаш лозимки, бу АҚШ ва толиблар ўртасида имзоланган Доҳа тинчлик сулҳидан кейин пойтахтга қилинган биринчи йирик ҳужум бўлди.
LiveБарчаси