Афғонистон вице-президентига суиқасд уюштирилди
Олам
−
06 Март 2020
7517Бугун, 6 март куни Афғонистон Ислом Республикаси вице-президенти Абдулла Абдуллага суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги Афғонистон ҳукумат матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Ҳужум мамлакат пойтахти Кобул шаҳридаги маросим пайти содир этилган. Хабарга кўра, Абдулла Абдулла тирик қолган. Ҳодиса оқибатида 18 киши жароҳат олган. "Толибон" ҳаракати бу ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олишни рад этди.
Бу АҚШ ва толиблар ўртасида имзоланган Доҳа тинчлик сулҳидан кейин пойтахтга қилинган биринчи йирик ҳужум бўлди.
"Ҳужум кучли портлаш билан бошланди. Эҳтимол, бир ракета яқин ўртага тушди. Абдулла ва бошқа баъзи сиёсатчилар у ерни тезликда тарк этиб омон қолди", деди матбуот котиби Фрайдун Квазун.
Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бу ҳужумни "инсониятга ва Афғонистон миллий бирлигига қарши жиноят" деб атади.
Унинг қўшимча қилишича, у узоқ вақтдан бери сиёсий рақиб бўлган Абдуллага телефон қилиб гаплашган.
Хавфсизлик бўйича юқори лавозимли амалдорнинг айтишича, Кобулдаги барча назорат-ўтказиш пунктларида хавфсизлик кучайтирилган.
"Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, аммо ҳозир биз хавфсизликни кучайтирмоқдамиз", деди расмий вакил.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси