Абдулазиз Комилов Лавров билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият 4044
image

Бугун, 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда вазирлик расмий вакили хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.

Россия томонининг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашганди. Комилов ва Блинкен ўртасидаги муҳокама мавзуси ҳам Афғонистондаги вазият бўлди. Шундан сўнг, Комилов Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашув ўтказди. Унда ҳам, асосан, Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Тошкент шаҳрига сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражали мулоқотида иштирок этиш учун келган Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.

Кейинчалик, Комилов бошчилигидаги делегация Вашингтон шаҳрида Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод билан музокаралар ўтказди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 87
Рейтинг: 2.8
t
×