Абдулазиз Комилов АҚШда Блинкен билан учрашди. Афғонистон муҳокама марказида

Жамият

image

Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Давлат котиби Қўшма Штатларнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдирган ва бу йил икки мамлакат дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги нишонлаётганини алоҳида таъкидлаган. Котиб Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни, шу жумладан инсон ҳуқуқлари ва демократияни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашини билдирган. 

“Давлат котиби Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги муносабатларни яхшилаш бўйича ташаббусларини юқори баҳолади ва икки мамлакатнинг C5 + 1 минтақавий дипломатик платформасидаги фаол ҳамкорлигини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Бдлинкен Ташқи ишлар вазирига Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатишни қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиёда, фаровонлик йўлида Афғонистон билан яқинроқ сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликка эътиборини олқишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг