Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Афғонисондаги вазият муҳокама қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 1 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Тошкент шаҳрига сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” юқори даражали мулоқотида иштирок этиш учун келган Европа ташқи фаолият хизмати бош котиби ўринбосари Энрике Мора билан учрашди.

Учрашувда Афғонистондаги жорий вазият юзасидан фикр алмашилган. Европа томони Ўзбекистон томонидан бевосита афғонлараро музокараларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган фаол чора-тадбирларни юқори баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Републикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашганди. Комилов ва Блинкен ўртасидаги муҳокама мавзуси ҳам Афғонистондаги вазият бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

467

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг