Аббосбек Файзуллаев дубль қайд этган ўйинда ЦСКА ғолиб бўлди
Спорт
−
28 Сентябрь 2024 15266 1 дақиқа
Футбол бўйича Россия Премьер Лигасининг 10-тури доирасида ЦСКА “Аҳмат”га қарши баҳс олиб борди.
Москванинг ЦСКА клуби жамоаси рақиби устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аббосбек Файзуллаев эса ўйинда дублни расмийлаштирди. 19 ва 50-дақиқаларда ўзбекистонлик футболчи голга муаллифлик қилди. Яна бир гол Хелвен ҳисобига ёзилди.
ЦСКА 17 очко билан мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.
ЦСКА – Ахмат 3:0
"ВЭБ Арена"
Голлар: 1:0 – 19 Файзуллаев, 2:0 – 42 Хелвен, 3:0 – 50 Файзуллаев.
Огоҳлантиришлар: Камило (11), Самородов (83), Кисляк (83).
Эслатиб ўтамиз, аввлроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 6 миллион еврога етди. Бу билан у Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди. Бу борада Файзуллаев 28 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни ортда қолдирди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь