Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди
Спорт
−
05 Июнь 2024 25305 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер нархи 6 миллион еврога етди. Бу ҳақда “Transfermarkt” хабар берди.
Январь ойидан кейин Файзуллаевнинг трансфер қиймати 5 миллион еврога етганди. Апрель ойидан кейин унинг қиймати 6 миллион еврога кўтарилди ва 20 ёшли футболчи Ўзбекистннинг энг қиммат футболчисига айланди.
Бу борада Файзуллаев 28 ёшли Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни ортда қолдирди. Шомуродовнинг трансфер қиймати 5 миллион еврони ташкил этади. Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари учлигини Дубайнинг “Шабаб Ал-Аҳли” клуби футболчиси Азиз Ғаниев якун ясаб берди. 26 ёшли Ғаниевнинг нархи 3 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев ЦСКАнинг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март