Файзуллаев ЦСКАнинг май ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг май ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш жараёнларида ўзбекистонлик футболчи 46 фоиз овоз тўплади. Бу борада Аббосбек 23 фоиз овоз йиғган Темурлан Мусаев ва 10 фоизлик натижага эга бўлган Фёдр Чаловни ортда қолдирди.

20 ёшли Файзуллаев бунгача бир неча марта клубида ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган. Ортда қолган мавсум футболчи “армиячилар” сафида 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Россия чемпионатининг рамзий жамоасига киритилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг